Ла-лиганинг 2014/15 йиллар мавсуми статистикасига кўра, ҳозирча "Сантиаго Бернабеу мухлислар билан энг кўп тўлган стадион бўлиб турибди. "Реал"нинг уй учрашувлари вақтида ўйингоҳ 90 фоиз мухлислар билан тўлмоқда. Бошқача айтганда, ҳар бир ўйинни ўртача 72,877 нафар мухлис бевосита "Бернабеу" трибуналаридан ўйинларни кузатиб бормоқда.
"Барселона"нинг уй ўйингоҳи бўлган "Камп Ноу" стадионига эса мухлислар ташрифи ўтган йилгига қараганда камайган. Стадион 71,5 фоиз мухлис билан тўлмоқда. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу стадион энг кўп мухлис ташриф буюраётган стадион эди.