"Тоттенҳэм" клуби ҳимоячиси Ян Вертонген "Манчестер Юнайтед" клуби мураббийларининг қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, "МЮ" бельгиялик ҳимоячи учун 18 млн фунт таклиф қилишга тайёр.
Футболчининг ўзи эса яқинда "Тоттенҳэм" билан шартномасини узайтириш нияти йўқлигини маълум қилган эди.