"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Лейва қишда жамоасини тарк этиши ва Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
Бу ҳақда бразилиялик футболчининг агенти маълум қилди.
"Лукас қишда "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин. "Наполи"га ўтиши мумкинми? Бунисини билмайман. Аммо, унинг Бенитес билан алоқалари яхши ва унга ушбу мураббий билан бирга ишлаш ёқади", - дейди", - агент.