"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондоннинг "Арсенал" клуби "кўклар" дарвозабони Петр Чехни сотиб олиш бўйича таклиф билан чиққани ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Қасам ичаман, сизга тўғрисини айтяпман. Иш столимда Чех бўйича бирорта ҳам таклиф йўқ. Мадомики менинг столимга жамоага алоқадар ҳамма нарса етиб келади. Унинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар қаердан пайдо бўлди? Микки Маус ҳақидаги сайтдами? Ёки Микки Маус ҳақидаги блогдами? Менда таклиф йўқ! Устига устак Чехнинг ўзи ҳам олдимга келиб, бошқа жамоадан таклиф бўлаётгани ҳақида гапиргани йўқ", - дея Моуриньонинг сўзларини чоп этди Eurosport.