Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

«МЮ» Стротманнинг трансфери борасида келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби «Рома» ярим ҳимоячиси Кевин Стротман трансфери борасида келишувга эришди, дея хабар беради TalkSport.

24 ёшли голландиялик футболчи Манчестерга 2015 йилнинг ёзида кўчиб ўтиши кутилмоқда. Унинг трансфери 31 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг ўзи эса "МЮ"да ҳафтасига 125 минг фунт олади.

Энг аввало Луи ван Гал ўз ватандошини "МЮ"га олиб келишни истамоқда. Стротман узоқ вақтдан бери жароҳатини даволаш билан банд бўлмоқда. У ушбу мавсумда Италия чемпионатининг битта ўйинида майдонга тушди. Жароҳат боис у ЖЧда ҳам иштирок эта олмади.

Манба: www.futbik24.com
Киритилди: 18:26, 22.11.2014.
Ўқилди: 3622 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.