Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Мессига аталган кеча

Баҳо:
+1 | -

Терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган танаффус "Барселона"га ижобий таъсир кўрсатгани бугун "Севилья"га қарши ўйинда кўзга ташланди. Энрике шогирдлари андалусияликларга қарши ўйинда катта иштиёқ билан майдонга тушишди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарида 21 метрдан белгиланган жарима зарбасини Лионель Месси ажойиб тарзда голга айлантирди ва Ла-лига тўпурари Тельмо Сарранинг рекордини такрорлади. Бўлим давомида Неймар ва Альба ўз имкониятларидан фойдалана олишганида ўйин тақдири жуда эрта ҳал бўларди.

Иккинчи бўлим бошида "Барса" дарвозасидан ўрин олган автогол ҳам мезбонлар руҳиятига таъсир кўрсатмади. Орадан бир дақиқа ўтиб Неймар жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим ўртасида Суареснинг узатмасидан кейин Ракитич ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Ўйиннинг қолган дақиқалари Мессига аталди. У дастлаб Неймар орқали ўйнаб, ўзи бошлаган ҳужумни мантиқий якунига етказди ва рекордни "урди"! Орадан кўп ўтмасдан, яна Неймар орқали ўйнади ва жарима майдончаси ташқарисидан дарвозани ишғол қилди. Натижада у ўйинда "хет-трик"ка эришди ва Ла лигадаги голлари сонини 253тага етказди. Дарвоқе, Месси бугунги ўйиндаги ўзининг иккинчи голидан кейин уни жамоадошлари майдонни ўзида юқорига отиб, рекордни нишонлашди.

Ушбу ғалабадан кейин Энрике шогирдлари "Барселона"ни қувишда давом этишади. Бу жамоалар орасидаги фарқ 2 очкони ташкил қилмоқда. Каталонияликлар навбатдаги турда "Валенсия" майдонига сафар қилишади.

Испания Ла-лигаси, 12-тур
Барселона – Севилья 5:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 21 Месси, 1:1 – 47, автогол Альба, 2:1 – 49 Неймар, 3:1 – 65 Ракитич, 4:1 – 72 Месси, 5:1 – 78 Месси.
"Барселона": Браво, Алвес, Пике, Альба (Коррейя, 82), Матье, Хави (Алькантара, 77), Бускетс, Ракитич, Неймар, Суарес (Родригес, 73), Месси.
"Севилья": Бету, Фигейраш, Морено, Пареха, Каррису, Банега, Криховяк, Суарес (Гамейро, 61), Видаль (Деулофеу, 61), Витоло, Бакка (Аспас, 73).
Огоҳлантиришлар: Морено (36), Пареха (48), Матьё (56).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:09, 23.11.2014.
Ўқилди: 9924 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.