"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Англия чемпионатининг 12-турида "Кристал Пэлас"га қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг (1:3) фикрларини билдирди.
"Ливерпуль" куч тақсимлашда эмас, маҳорат бобида эмас, руҳий босим остида ютқазди. Рақиб жуда яхши кўринди, иштиёқ билан ўйнади. Меҳмонларнинг кучи етмади. Жамоада етакчи йўқ, буни ўтган мавсум якунида ҳам кўрган эдик, бу уларни чемпионликдан маҳрум қилди.
Жамоадан жуда хавотирдаман, унда эркаклар йўқ. Нимадир қилиш керак, ахир ўтган тур ҳам қўлни қовуштириб туриш - иш эмаслигини кўрсатган эди", - дейди Каррагер.