Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Шаҳбоз Эркинов: "7-ўрин у қадар ҳам ёмон натижа эмас"

Баҳо:
+ | -

XXIII миллий чемпионатимиз якунига кўра Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси Олий лигада 7-поғонани банд этди. Таркибга назар ташлайдиган бўлсак, жамоа бундан-да юқорироқ ўринларни эгаллашга ҳақли эканлиги ойдинлашади. Лекин Бахтиёр Ашурматов шогирдлари турнир жадвалининг экваторида туришни ўзларига лозим топишди. Ёдингизда бўлса, УФФ президенти Мираброр Усмонов Наманганга ташриф буюриб, «Навбаҳор» жамоасидаги вазият билан яқиндан танишган ва ҳомий бириктирган эди. Натижада, вазият ижобий томонга ўзгаргандек бўлди. Балки, келаси мавсумда Наманган вилоятининг бош жамоаси ҳеч бўлмаса бронза медаллари учун кураш олиб борар?! Албатта, бу ҳақда гапиришга ҳозирча эрта, буни доимгидек вақт кўрсатади. Биз жорий мавсум якунларини қисқача таҳлил қилиш мақсадида «Навбаҳор» жамоаси ҳужумчиси, мавсум-2014 тўпурарлари рўйхатида 14 та гол билан иккинчи ўриндан жой олган Шаҳбоз Эркиновдан интервью олдик.

- Шаҳбоз, «Навбаҳор» жамоаси мавсумни 7-поғонада якунлади. Натижа бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкинмиди?

- Албатта. Бундан-да юқорироқ ўринларда бўлишимимиз мумкин эди. Ҳеч бўлмаганда 6-ўринда. Афсуски, «Динамо» клубига қарши ўтказилган сўнгги тур учрашувида қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик ва бунинг натижасида ғалабани ҳам, якунда эгаллашимиз керак бўлган 6-ўринни ҳам қўлдан бой бердик. Бу таркиб билан нафақат олтинчи, балки 5-ўринни ҳам қўлга киритсак бўлар эди. Яна бир бор афсус, дейман.

- Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов параллел равишда миллий терма жамоада ҳам фаолият олиб борди. Бу ҳолат «Навбаҳор» натижаларига салбий жиҳатдан таъсир ўтказмадими?

- Бу жараён жамоамиз натижасига у қадар катта таъсир ўтказмади, деб ўйлайман. «Навбаҳор» олий лигани 7-ўринда якунлади. Лекин биринчи давра якунида 6-ўринда бўлгандик. Бу жиҳатдан тафовут кўзга ташланди. Яъни, иккинчи даврада пасайиш кузатилди. Барибир, мамлакат бош жамоаси олдидаги бурч ҳар биримиз учун муқаддас бўлиши керак.

- Чемпионат тўпурарлари рўйхатида 2-ўринни эгалладингиз. Сизнингча, соф ҳужумчи учун 14 та гол битта мавсум чемпионати учун нормал ҳолатми?

- Ҳужумчи учун нормал ҳолат бўлмаса керак. Биз ҳужумчиларнинг асосий вазифаси дарвозани ишғол қилиш ҳисобланади. Бундан эса ўзимиз тўп тепаётган жамоага фойда келтирамиз ва энг муҳими, ўз вазифамизни бажарган бўламиз. Менимча, 26 та учрашувда 14 та гол киритиш бу камроқ. Бундан ҳам кўпроқ голга муаллифлик қилсам бўларди. Лекин қаердадир совуққонлик етишмаган бўлса, қаердадир омад мендан юз ўгирди. Қаердадир ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.

- Сермаҳсуллик бўйича ҳужумчиларда пасайиш юзага келгани бор гап. Бу ҳолат терма жамоамизга ҳам таъсир қиляпти. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

- Дарвоза олдида жиддийроқ ва  кўпроқ ишламаётганимизда бўлса керак. Жарима майдончаси ичида ва дарвоза олдида қанча кўп ишланса, фойдаси шунча кўпроқ бўлади. Русча айтганда «до автоматизма». Дарвозани ва голни ҳис қилиш туйғусигача ишлаш лозим.

- Шахсан ўзингиз машғулотларда айтганларингиз устида ишлаяпсизми?

- Мавсум сўнггида шу нарсаларга аҳамият беришга уриндим. Буни дадам ёрдамларида англаб етдим. Менга анчадан бери бу ҳақда айтардилар. Лекин аҳамият бермасдим. Қайсидир ўйиндан кейин дадам машғулотдан сўнг ўзинг алоҳида қолиб, дарвоза олдида ишлаб кўргин, дедилар. Кўп эмас, икки ёки учта машғулот ўтказишга улгурдим. Ва навбатдаги турда рақиб дарвозасини ишғол қилдим. Ваҳоланки, ўша голгача 4 та турда дарвозани забт эта олмаётгандим. Шундан кейин юқорида айтган хулосаларга келдим.

- Фахрий футболчиларимиз ўйинчилар, хусусан ҳужумчилар асосий машғулотдан кейин қолиб, алоҳида ишлашмайди, деган гапларни куюниб айтишади. Бу фикрга муносабатингиз қандай? Қўшимча машғулот футболчининг ўсишига қанчалик фойда беради?

- Фойдаси жуда катта, деб ўйлайман. Лекин кучли юкламаларда эмас. Машғулотнинг қай даражада ўтганига қараб қўшимча шуғулланиш керак. Нега десангиз, мураббий ҳам футболчиларнинг ҳолатини ўйингача тақсимлаб боради. Ҳар бир футболчи учрашув куни ўйинга  жисмонан 100 фоиз тайёр бўлиши лозим.

- «Навбаҳор» раҳбарияти жамоанинг бу йилги мавсум иштирокидан қониқдими?

- «Динамо» билан ўйиндан кейин жамоа бошлиғидан бошқа ҳеч кимни кўрмадик. Қониқишмади, дея олмайман. Менимча, 7-ўрин у қадар ҳам ёмон натижа эмас.

- Эндиги режаларингиз қандай? Шартнома муддати тугадими?

- Шартнома муддати шу ойнинг охирида якунланади. Кейин ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳозирча аниқ бир жавоб айта олмайман.

- Жавобингиздан «Навбаҳор»да қолмаслигингиз аниқроққа ўхшаяпти. Шундайми?

- Фикримча, «Навбаҳор»да ҳали келаси йил режаси аниқ эмас. Агарда жамоа раҳбарияти таклиф билан чиқса, уни кўриб чиқишга тайёрман.

- Кучлироқ клубда ўйнаш истагингиз йўқми? Балки таклифлар бордир?

- Албатта бор. Ўзимни яна нималарга қодир эканлигимни билишни хоҳлайман. Юқорида айтганимдек, таклифлар бўйича аниқ бир жавоб қайтара олмайман. Таклифлар - бу шартнома имзоладим, дегани эмас. Жиддий қизиқиш бўлса ва бирор - бир ўзгариш кузатилса, бу ҳақда биринчи навбатда албатта сизларни бохабар қиламан. Чемпионат якунланганига эндигина 10 кун бўлди. Ўйлайманки, ҳали янги мавсум ҳақида ўйлаш учун вақт бўлади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:07, 26.11.2014.
Ўқилди: 3318 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.