ОФК 9та йўналиш бўйича йилнинг энг яхшиси бўлишга номзодларнинг рўйхатини эълон қилди.
Жаҳон чемпионатларининг финал босқичида ўйинларни бошқариб бориш бўйича рекорд ўрнатган Равшан Эрматов Осиёнинг энг яхши ҳаками номинантлари сафига киритилди. Шунингдек, бу йўналишда эронлик Алиризо Муҳаммад Фағоний ва баҳрайнлик Навоф Шукруллоҳ номзодлар сафидан ўрин олишган.
Бугун эълон қилинган қолган 9та номинацияда бошқа Ўзбекистон вакили номзоди йўқ. Номинациялар ва ғолиблик учун номзодлар билан танишинг:
Йилнинг энг яхши ҳаками (эркаклар)
Равшан Эрматов (Ўзбекистон) — ЖЧ-2014даги иштирокидан кейин Мундиалда ўйинларни бошқариш бўйича рекорд ўрнатди (9та ўйин)
Алиризо Муҳаммад Фағоний (Эрон) — ЖЧ-2014да иштирок этди, ОЧЛ-2014 дастлабки финалини бошқарди
Навоф Шукраллоҳ (Баҳрайн) — ЖЧ-2014да иштирок этди ва ОЧЛ баҳсларини бошқариб борди
Йилнинг энг яхши ҳаками (аёллар)
Рита Гани (Малайзия) — Аёллар ўртасида Осиё чемпионатида ишлади, жумладан, ярим финал ўйинини бошқарди
Паннипар Камнуенг (Таиланд) — Аёллар ўртасида Осиё чемпионатида ишлади, жумладан, ярим финал ўйинини бошқарди
Сачико Ямагиши (Япония) — Аёллар ўртасида Осиё чемпионатида ишлади, жумладан, 3-ўрин учун баҳсни бошқарди
Йилнинг энг яхши терма жамоаси (эркаклар)
КХДР U-16 терма жамоаси — Ўсмирлар ўртасида ОЧ ғолиби
Фаластин миллий терма жамоаси — ОФК Чақирув кубоги ғолиби
Қатар U-19 терма жамоаси — Ёшлар ўртасида ОЧ ғолиби
"Ҳалол ўйин" ("Fair Play") соврини
Эрон
Япония
Жанубий Корея
Йилнинг энг яхши мураббийи (эркаклар)
Жамол Маҳмуд (Фаластин терма жамоаси) — ОФК кубогида ғолибликни қўлга киритди
Тони Попович ("Вестерн Сидней") — ОЧЛ-2014 ғолиби
Норио Сасаки (Япония аёллар терма жамоаси) — Аёллар ўртасида ОЧ ғолиби
Йилнинг энг яхши мураббийи (аёллар)
Гао Хонг (Хитой U-17 терма жамоаси) — Ўсмир қизлар ўртасида ЖЧда иштирокчиси
Нуенгрутаи Сратхонгвиан (Таиланд аёллар терма жамоаси) — Аёллар ўртасида ОЧда 5-ўринни эгаллаб, келаси йили ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди
Асако Такемото (Япония U-17 терма жамоаси) — Ўсмир қизлар ўртасида ЖЧ ғолиби
Йилнинг энг яхши клуби
"Ал Қодисия" (Кувайт) — ОФК кубоги ғолиби
"МТТУ" (Туркманистон) — ОФК президенти кубоги ғолиби
"Вестерн Сидней Вондерерс" (Австралия) — ОЧЛ ғолиби
Йилнинг энг яхши футболчиси (аёллар)
Катрина Ли Горри (Австралия) — Аёллар ўртасидаги ОЧда 3та гол урди
Нахоми Кавасуми (Япония) — Аёллар ўртасидаги ОЧ ғолиби
Ая Мияма (Япония) — Аёллар ўртасидаги ОЧ ғолиби, жамоа сардори
Йилнинг энг яхши футболчиси (эркаклар)
Исмоил Аҳмад (БАА) — "Ал-Айн" ҳимоячиси. Клубининг ОЧЛда ярим финалгача етиб келишига катта ҳисса қўшди
Носир аш-Шамроний (Саудия Арабистони) — "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси. ОЧЛ финалигача етиб бориб, тўпурарлар орасида 2-ўринни олди
Халфан Иброҳим (Қатар) — "Ас-Садд" ярим ҳимоячиси. Жамоасининг ОЧЛда чорак финалга чиқишида ҳисса қўшди