"ПСЖ" "Реал" яримҳимоячиси Искони қўлга киритмоқчи, дея хабар беради calcionews24.
Парижликлар 22 ёшли ҳужумкор хавбек учун 80 миллион евро беришга тайёр. Испания терма жамоаси футболчиси 2013 йилда "Малага"дан "Реал" сафига қўшилган эди. Иско бу мавсумда мадридликлар сафида 19 учрашув ўтказиб, 1 гол урган ва 5та голли узатма оширган.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА май ойида молиявий фейр-плэй қоидаларини бузгани учун "ПСЖ"га 60 миллион евро жарима солган ва кейинроқ жарима бироз юмшатилган эди: агар қоида бузиш такрорланмаса 20 миллион евро тўланади, холос.