38 ёшли италиялик ҳимоячи Ҳиндистон суперлигасидаги “Ченнайн” жамоаси билан шартнома тузган. Бу жамоада яна бир италиялик собиқ футболчи Марко Маттерацци мураббий сифатида фаолият кўрсатмоқда. Неста ўзининг янги жамоаси билан бир йиллик шартнома тузган.
У “Лацио” ва “Милан” жамоаларида ўтказган ёрқин мавсумларидан кейин, Америка футболида ҳам ўзини синаб кўрган, 2013 йилда эса бутсаларини михга илган эди.
Неста 2006 йилда Италия терма жамоаси билан Германия яшил майдонларида чемпион бўлган эди. У “мовий гвардия” сафида 78 та ўйинда майдонга тушган.