Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Таэквондо. Жасур Бойқўзиев кумуш медал соҳиби

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 3-4 декабрь кунлари Мексика пойтахти Мехико шаҳрида таэквандо ВТФ бўйича Мексика гран-при турнири бўлиб ўтди. Унда ўз вазн тоифаларида жаҳон рейтингида кучли саккизталикдан жой олган спортчилар қатнашиш имкониятига эга эдилар. Юртимиз спортчилари орасида эса фақат Жасур Бойқўзиев ушбу нуфузли гран-при турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Мексикага Ўзбекистон спорт делегацияси терма жамоамиз бош мураббийи Александр Ким раҳбарлигида йўл олди.

Гран-при турнирида Жасур Бойқўзиев одатдагидек +80 кг. вазнда даянга чиқди ва финалгача бўлган барча жангларни ғалаба билан якунлади. Бироқ, ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз ўзининг эски таниши Жанубий Кореялик Йонг Рэ Шинга тўқнаш келди ва кичик фарқ билан 5-6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу спортчилар бундан бироз муқаддам Инчеонда ўтказилган 17-ёзги Осиё ўйинлари ярим финалида ҳам тўқнаш келишган ва ўшанда Жасур рақибини 7-5 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Бу сафар омад Шин томонида бўлди. Агар Бойқўзиев Мексика гран-присида ғолиб чиққанида ўз рейтингини 80 баллга бойитиши мумкин эди. Шунга қарамай кумуш медал учун тақдим этилган рейтинг баллари Жасурни 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўладиган 31-ёзги Олимпия ўйинлари сари яқинлаштирди.

Шу тариқа Жасур 2014 йилда ўзининг бешинчи медалини қўлга киритди. Бунгача ҳамюртимиз Тошкентда ўтган Осиё чемпионати, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган 17-ёзги Осиё ўйинлари ва Францияда бўлиб ўтган нуфузли “Париж Опен” халқаро турнирида ғалаба қозонган, шунингдек Англия ҳамда Мексида ташкил этилган олимпияда ўйинларига рейтинг баллари тақдим этувчи гран-при турнирларида кумуш медалга сазовор бўлди.
Отабек Эшмаматов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:38, 05.12.2014.
Ўқилди: 3928 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик