Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

«Ливерпуль норвегиялик вундеркиндга асосий даъвогар бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

Норвегиялик 15 ёшли вундеркинд Мартин Эдегорга Европанинг кўплаб клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Норвегиялик ярим ҳимоячи 17 декабрь куни 16 ёшга тўлади ва ўзининг дастлабки профессионал шартномасини имзолаши мумкин. Эдегорнинг трансферини transfermarket.de сайти 1,5 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчини қўлга киритишга даъвогарлик қилаётган клублар орасида "Реал", "Бавария, "Манчестер Юнайтед", "Боруссия" (Дортмунд) ва "Ливерпуль" жамоалари тилга олинмоқда.

Эдегорнинг ўзи ва унинг отаси "Ливерпуль"нинг ашаддий мухлислари ҳисобланишади. Клуб улар учун машғулот базаси бўйлаб махсус экскурсия уюштирди. Шунингдек, Эдегор отаси билан бирга "Энфилд" стадионида бўлди.

"Ливерпуль" — орзумдаги жамоа. Лекин ҳозир ҳиссиётларга таяниб иш тутиш керак эмас. Ўсишим учун яхши имконият берадиган жамоани танлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу албатта "Ливерпуль" бўлиши шарт эмас", - дейди Мартин.

Мартин Эдегор Норвегия терма жамоаси сафида Евро-2016 саралаш босқичи доирасида Болгарияга қарши майдонга тушиб, ушбу мусобақада майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 16:17, 05.12.2014.
Ўқилди: 3302 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.