Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Леверкузеннинг "Байер" клубига қарши Бундеслига 14-тури ўйини олдидан ўз фикрини билдирди.
"Мен "Байер" клуби мухлисиман. Бу жамоа мураббийи ва жамоа кўрсатадиган ўйин иҳлосмандиман", - дейди "Бавария" устози.
"Бу йилги мавсумда улар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда. Улар прессинг қилишни билади ва уларга қарши ўйинда ҳақиқий футбол гувоҳи бўлишингиз мумкин. Бундеслига турнир жадвалидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, уларга қарши муҳим ва қийин баҳс кутиб турибди. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этса, мухлислар ажойиб ўйин гувоҳига айланишлари мумкин", - дейди Гвардиола.