«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионати доирасида «Эспаньол»га қарши ўйин (5:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Эспаньол»нинг голига қадар ўйин бир маромда кечаётганди. Боиси, рақиб ҳимояда ётиб олганди. Биз ҳисобни тенглаштириб олганимиздан кейин «Эспаньол» ўзига бўлган ишончни йўқота бошлади ва ўйин очиқ тусга кирди. Айнан Мессининг биринчи голи ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди ва биз ҳақли равишда биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштирдик.
Танаффусдан кейин биз тезликни оширдик. Футболчиларимиз рақиб жарима майдончасига киришганидан кейин уларни тўхтатиб бўлмайди. Месси нафақат гол уради, балки у рақибни издан чиқаради, тушкунликка тушуради.
Бундай натижадан кейин («Барселона» кетма-кет 7-ғалабани қўлга киритди) биз янада кўпроқ ғалабаларга чоғланамиз. Энди бизни «ПСЖ»га қарши ўйин кутяпти. Бу ўйин ҳам ажойиб ўтиши керак. Барча ўйинларда бўлгани каби бу баҳсда ҳам жанг қиламиз», – дейди Энрике.