Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Моуриньо: «Челси»да ҳозирда бошқа лойиҳа амалга оширилмоқда»

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзининг Лондонга қайтиши борасидаги фикрлари билан яна бир бор ўртоқлашди.

"Мен сўнги йилларда Европанинг 4 та турли чемпионатларида малака оширдим. Шундан сўнг қарор қабул қилдим: қаерда мени ҳаммадан кўра кўпроқ севишади, қаерда ишлаш мен учун қулайроқ? Менда иш жойини танлаш имкони юқорироқ эди, юқоридаги саволлардан келиб чиқиб Англияга қайтишга қарор қилдим.

Нима учун "Челси"? Ҳозирда клубда бошқача лойиҳа амалга оширилмоқда. 2004 йилда келганимда эса бу ерда жамоа бутунлай бошидан шакллантирилаётган эди, бунга албатта камида 8-9 йил вақт керак бўлади. Энди эса клубнинг бу эраси тугади, яъни шакллантириб бўлинди. Ҳозирда биз қайта қуриш давридамиз. Бунга ҳам бир неча йил керак бўлади. Одатда жамоанинг шаклланиши унинг ютаётган титуллари билан ифодаланади. Демакки, биз ҳам совринларни қайтаришимиз керак.

Мени мана шунинг учун таклиф этишди. Мен клуб раҳбариятининг ғояларини яхши тушунаман. Мен бу лойиҳани аллақачон қабул қилганман ва иккинчи мавсумимни олиб боряпман. Кўрамиз, биз нималарга қодирмиз. Агар уддаласак, нур устига нур, уддалай олмасак лойиҳа муддати яна бир оз чўзилади. Лекин биз олдин ҳам нималарни юта олишимизни кўргансизлар-ку" - дейди Моуриньо.

Манба: www.chelsi.uz
Киритилди: 11:42, 08.12.2014.
Ўқилди: 4538 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.