Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

“Лос-Анжелес Гэлакси” - беш карра MLS чемпиони

Баҳо:
+ | -

“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби ўз тарихида бешинчи бор Шимолий Америка футбол лигаси – Major League Soccer (MLS) чемпионига айланди. “Гэлакси” “Нью-Инглэнд Революшн” клубига қарши кечган учрашувнинг қўшимча бўлимида ғалаба тўпини киритди.

Калифорния штатининг Карсон шаҳрида ўтказилган финал учрашувининг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. 52-дақиқада Гьяси Зардес “Лос-Анджелес”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 79-дақиқада Крис Тирни мувозанатни тиклади. 111-дақиқада эса ирландиялик Робби Кин “Гэлакси”га чемпионликни тақдим этган голни киритди.

“Лос-Анжелес” бунгача MLSда 2002, 2005, 2011 ва 2012 йилларда ҳам чемпионлик шохсупасига кўтарилган эди. “Нью-Инглэнд” эса бешинчи маротаба финалда ўйнади. Лекин уларга ҳали чемпионлик насиб этмаяпти.

Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 11:49, 08.12.2014.
Ўқилди: 4783 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик