"Рома" ҳужумчиси Маттиа Дестро фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
TMW хабарига қараганда, бу ерда Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчи учун 20 миллион евро атрофида тўлашга тайёр. Айни пайтда, The Sun`нинг ёзишича, футболчининг агенти январдаги трансфер ойнаси олдидан ушбу масала юзасидан Англияга келиб кетади.
Матбуотдаги хабарларга қараганда, Арсен Венгер 23 ёшли ушбу ҳужумчидан олд чизиқда Данни Уэлбек ҳамда Оливье Жируга елкадош бўлишини кутмоқда.
"Арсенал" менга қизиқиб қолган? Миш-мишлар яхши, бундан хурсандман. Бу - мен ўз ишимни яхши бажараётганимни англатади", - дея муносабат билдиради Дестронинг ўзи.