Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

“Ливерпуль”ни таъқиб қилаётган тўртта омадсизлик

Баҳо:
+ | -

Брендан Рожерс бошчилигидаги “Ливерпуль” клуби учун мавсум жуда бўш ўтмоқда. “Қизиллар” деярли ҳар бир турда мухлисларни ажаблантирадиган футбол намойиш этишмоқда. “Сандрленд”га қарши бўлиб ўтган беллашувда ҳам Рожерс шогирдлари “Энфильд”да ўйнаганига қарамай, нурсиз дуранг қайд этди. Бу йилги омадсизликларни сабаби нимада? Қуйида бунга жавоб излаб кўрамиз.

Биринчи омадсизлик: Янгилар киришиб кета олишмаяпти.

Ёзги трансфер ойнаси пайтида “Ливерпуль” таркибга янги футболчиларни қўшиб олди. Адам Лаллана, Рики Ламберт, Деян Ловрен, Хавьер Манкильо, Марио Балотелли, Лазер Маркович сингари футболчилар келиб қўшилишди. Фабио Борини ортга қайтарилди. Бу футболчилар биргина Суаресни ўрнига келган ўйинчилар ҳисобланади. Шунга қарамай, барибир клуб кўрсатаётган натижаларни пасайиб кетишида янгиларни киришиб кета олишмагани сабаб бўляпти. Лаллана жуда иқтидорли бўлишига қарамай, ёрқин футбол кўрсатгани йўқ. Ламберт гол уряпти. Лекин доимо эмас. Марио эса ҳали ҳам гол нималигини билмаяпти. У “Ливерпуль”га келганидан сўнг гол нималигини билмай қолди. Шу сабабли ҳам клуб қишда уни трансферга ҳам қўйишлари эҳтимоли бор. Маркович келганидан бери кўп ўйнагани йўқ. Ловрен ва Манкильо асосий таркиб вакиллари ҳисобланишса-да, ҳимояда ишончли футбол намойиш этганларича йўқ. Хуллас, биринчи омадсизлик сифатида клубга келганларнинг муҳитга киришиб кетишмаётганини сабаб сифатида кўрсатиш мумкин. Бу ҳолат қачонгача давом этади. Айнан шу савол клуб тепасида айланиб юрибди.

Иккинчи омадсизлик: Старрижни жароҳатлари.

Ҳа, Старрижни ўрни жуда билинмоқда. Ўтган йили деярли ҳар бир турда гол киритиб келган ва Суарес билан ажойиб тандем ҳосил қилган Даниэль Старрижга кўз тегди шекилли, бу йил уни жароҳатлар муаммоаси қийнамоқда. У жароҳатлар гирдобига тушиб қолган ва ундан қай тариқа чиқиб кетиш йўлларини қидирмоқда. Янги йил арафасида ҳам у клубига ёрдам бера олмайди. Ўтган мавсумда чемпионатда гол киритиш борасида анча-мунчасини таъзирини берган “Ливерпуль” гол кирита олмаяпти. Албатта, яхши ҳужумчини ўрни барибир сезилмоқда. Ламберт ва Балотелли сингари футболчиларнинг гол ура олмаётганида, стадион трибуналарида ўтириб, клубнинг қўшиғини жўр бўлиб куйлаётган мухлислар ҳам Старриж билан Суаресни ёдга олишаётган бўлса ажабмас.

Учинчи омадсизлик: Жеррард ва Стерлингни тушаётган босим.

Ҳозирда клубда барча босим Жеррард ва Стерлингга тушмоқда. Айнан шулар клуб етакчиси ролини бажаришмоқда. Тан олиш керакки, Жеррард аввалгидек ўйин кўрсата олмаяпти. Бунга унинг ёши ҳам таъсир кўрсатмоқда. Стерлинг навқирон бўлишига қарамай, кўпинча майдонда ёлғизланиб қолмоқда. Унга ёрдам берадиган даражадаги ўйинчи топилмаяпти. Коутиньо ҳам ўтган мавсумдаги сингари футбол намойиш қилмаётгани Рахимнинг майдонда яққол кўрина бошлашига ҳалақит қиляпти. Оғир муҳит хукмронлик қилаётган бир пайтда жамоада етакчи бўлиши муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Ўз ортидан бошқаларни ҳам эргаштирадиган футболчи айнан Жеррард бўлиши керак. Минг афсуски, Стивижи юқори спорт формадаги ўйинларни кўрсата олмаяпти.

Тўртинчи омадсизлик: Суаресни йўқлиги.

“Барселона”да ўйнаш орзуси Луисни ҳаёлини бузди. У “Ливерпуль”дан кетди. Ҳозирда унинг ўрни сезилмоқда. Фантастик даражадаги ўйинлари билан мухлисларни қалбини ларзага солиб келган ва ғалабаларга ўргатиб қўйган Суарес кетиши чархпалакнинг ортга қараб айланишига сабаб бўлиб қолди. Битта футболчи замонавий футболда муҳим ўрин тутмайди. Лекин “Ливерпуль”нинг ўйини Суаресга боғлиқ бўлиб қолгани мана шундай қийин вазиятда юзага келмоқда.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 16:34, 08.12.2014.
Ўқилди: 4781 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.