Мавсум кашфиётига айланган "Саутгемптон" АПЛ грандларига қарши ўйинда кетма-кет учинчи ўйинда мағлубиятга учради. Бугун бўлиб ўтган "МЮ"га қарши ўйинда Куман шогирдлари ҳимоядаги хатолар эвазига 3 очкони бой беришди.
Ўйиннинг 12-дақиқасида Руни чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтди, аммо иккинчи ҳимоячи тўпни эгаллаб олди. Ўша заҳоти Ван Перси дарвоза томон югура бошлади. Ҳимоячи буни кўрмай қолди ва тўпни дарвозабонга етказган пайтда Робин тўпни эгаллаб, бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.
Ўйин давомида устунликка эришган "авлиёлар" 31-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Марказ бўйлаб ҳужум ташкил қилинган ҳужумдан сўнг ҳимоячининг оёғидан ўнг томонга кетди. Ярим ҳимоячи тўпни дарҳол 11 метрли нуқта атрофига етказди. Тадич зарба йўллади. Тўп "МЮ" ҳимоячисининг оёғига тегиб, унинг ортида турган Пеллега тушди. Ҳужумчи яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб мезбонлар "МЮ" ҳимоячисининг хатосидан фойдалана олишмади. Шейн Лонг 7-8 метрдан дарвоани ишғол қила олмади.
Иккинчи бўлимда ҳам "Саутгемптон" бир неча вазиятлардан фойдалана олишмади. "МЮ"га эса стандарт вазият ёрдамга келди. Руни ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини дарвозанинг олис устунига айлантирди. Ҳимоячиларнинг ортидан чиқиб келган Ван Перси чап оёқда бир амаллаб тўп йўналишини ўзгартирди. Тўп дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди.
Умуман олганда, "МЮ"нинг ғалабасида Де Хеанинг ҳиссаси салмоқли бўлди.
Манчестерликлар кетма-кет бешинчи ғалабани қўлга киритишди ва жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олишди. "Саутгемптон" эса кетма-кет учинчи мағлубиятдан кейин 5-ўринга тушиб қолди.
АПЛ, 15-тур
Саутгемптон – Манчестер Юнайтед 1:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 12 ван Перси, 1:1 – 31 Пелле, 1:2 – 71 ван Перси.
Саутгемптон – Форстер, Йосида, Клайн, Бертран, Фонте, Мане, Ваньяма, Дэвис, Тадич (Хескет, 70), Лонг (Маюка, 79), Пелле.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Макнэйр (Эррера, 39), Смоллинг (Эванс, 18), Рохо, Феллайни, Кэррик, Валенсия, Янг, Мата (Флетчер, 89), Руни, ван Перси.
Огоҳлантиришлар: Мане (89), Руни (90), Фонте (90).