Кириш Регистрация

"Шўртан"нинг Олий лигага тайёргарлик режалари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Келаси мавсумдан яна олий лигага қайтган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси тайёргарликларни 17 декабрдан бошлаши аниқ бўлди.

Тайёргарликлар режаси ҳозирдан жамоа бош мураббийи - Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан ишлаб чиқилди.

Режага кўра, жамоа аъзолари 17 декабрь куни Ғузорда, клуб базасида йиғилишади.

Албатта йиғиннинг дастлабки кунида жамоа аъзолари билан ўзаро суҳбат ўтказилади ва йиғин мобайнида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилади.

Олий лигада иштирок этиш жамоа аъзоларидан катта куч ва иштиёқ талаб этилиши ҳаммага аён, шуни эътиборга олган мураббийлар штаби жамоа таркиби юзасидан жиддий ўзгаришлар қилиш устида ҳам бош қотириши турган гап. Бу борада уларнинг кўз остига олиб қуйган номзодлар талайгина, аммо шу пайтгача жамоада фаолият юритиб, ўзларининг яхши томонларини кўрсата олган ўйинчилар эътибордан четда қолишмайди. Таркибдаги бўладиган ўзгаришлар ҳақида ҳозирча тайин бир гап айтиш қийин. Бу ҳақда йиғинлар мобайнида аниқлик киритилади. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда мухлисларга маълумот бериб борамиз.

Йиғиннинг дастлабки босқичи 28 декбргача давом эттирилиб, ўйинчиларга янги йил муносабати билан 3 январгача қисқа муддатли дам олиш кунлари берилади. Йиғиннинг иккинчи босқичи 3 январдан 16 январгача ва учинчи босқичи 20 январдан 1 февралгача Тошкент шаҳрида давом эттирилади. Йиғинлар орасида яна қисқа танаффус қилинади. Ана шу йиғинлар даврида мураббийлар штаби олий лигада иштирок этувчи бир қанча жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишни ҳам ўз режаларига киритишган. Спарринг рақиблар кимлар бўлишини кейинги хабарларимизда маълум қиламиз.

Тайёргарликларнинг сўнгги ҳал қилувчи босқичи февраль ойининг 5-кунидан хорижда яъни Туркияда давом эттирилади. Шунингдек Тошкентдаги йиғилишлар даврида футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳам мулжалланган. Бунгача таркиб юзасидан аниқ қарорга келинади, яъни “Шўртан” жамоаси сафида асосан кимлар фаолият юритиши аниқлаб олинади.

Мураббийлар штабининг режасига кўра, янги мавсум тайёргарликларининг ҳал қилувчи босқичи бўлмиш, икки ҳафталик хориж йиғини жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу йиғин мобайнида улар 5та назорат учрашувини ўтказишни ҳам кўзлаб туришибди. Рақиблар ҳам жиддий клублардан ташкил топади. Бунда асосий эътибор ўйинчиларнинг нималарга қодир эканлигига қаратилади. Яъни улар жиддий синовдан ўтишади. Ушбу назорат учрашувларини ўтказишдан яна бир мақсад ўйинчиларда жиддий рақибларга нисбатан ўзига бўлган ишонч кўникмаси ҳам шакллантирилади. Шунингдек бу орқали ўйинчилар ўзларида бўлган камчилик ва нуқсонларни ҳам аниқлаб олишади ва кейинги машғулотларда бу камчиликларни бартараф этиш устида ишлашади.

Мураббийлар штабининг режаларидан кўриниб турибдики, “Шўртан” жамоаси олий лигада шунчаки қатнашиш эмас балки, жиддий мақсадлар сари кураш олиб боради. Зеро, бунга клуб хомийлари ва раҳбарлари томонидан барча керакли шарт-шароитлар яратиб берилган.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 21:05, 11.12.2014.
Ўқилди: 4248 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик