"Барселона" ҳимоячиси Мартин Монтойянинг агенти клуб вакиллари билан учрашди ва футболчининг келажаги борасида суҳбат қурди.
Маълумотларга кўра, Монтойя қишда бошқа клубга кўчиб ўтиш ниятида, клуб унинг шартномасида кўрсатилган товон пули тўлансагина футболчини қўйиб юборишини маълум қилган. Монтойянинг шартномасида қайд этилган товон пули эса 20 млн евро қилиб белгиланган.
Шунингдек, "Барселона" клуби ҳимоячини бошқа клубга ижарага берилишига ҳам қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мартин Монтойя етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун қишда "Барселона"ни тарк этишни истаётганини маълум қилган эди.