Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Формула-1. Фернандо Алонсо “McLaren” жамоасига қайтди

Баҳо:
+ | -

“Формула-1” автопойгасининг икки карра чемпиони Фернандо Алонсо “Ferrari” жамоасидан “McLaren” жамоасига ўтди. Бу испаниялик автопойгачи билан шартнома тузилгани ҳақида “McLaren” твиттерида ахборот берилган. Шу тариқа, Алонсо 2007 йилги мавсумда қатнашган жамоаси таркибига қайтди.

Пойгача билан шартнома қандай муддатга тузилгани ҳақида ахборот берилмаган. Келаси мавсумда 2009 йилги жаҳон чемпиони, британиялик Женсон Баттон Алонсонинг жамоа бўйича шериги бўлади.

Алонсо “Ferrari” жамоаси таркибида 2010 йилдан 2014 йилгача бўлган вақт мобайнида 5 та тўлиқ мавсумни ўтказди. Бу вақт мобайнида пойгачи учинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлишнинг уддасидан чиқа олмади. “Ferrari” таркибидаги илк мавсуми ҳамда 2012 ва 2013 йилларда у иккинчи ўринларни эгаллади.

Жорий мавсум натижаларига кўра пойгачи чемпионат жадвалида 6-ўринни эгаллади. Унинг жамоа бўйича шериги, 2007 йилги жаҳон чемпиони Кими Райкконен мавсумни 12-ўрин билан якунлади. “Феррари”да Алонсонинг ўрнини тўрт карра жаҳон чемпиони Себастьян Феттель эгаллади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:12, 12.12.2014.
Ўқилди: 3827 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.