Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Паулу Бенту терманинг янги устози Фернанду Сантушнинг "Зенит" футболчиси Даннини таркибга жалб қилгани хусусидаги хабарга муносабатини билдирди.
Бенту Даннини Бразилияда ўтган ЖЧ-2014 мусобақасига олиб бормаган эди.
"Босингва, Данни ва Рикарду Карвалью термага қайтди? Энди бу менга мутлақо қизиқ эмас. Терма жамоадан кетганимдан буён, унга фақат яхшилик тилайман.Ҳар бир мураббий ўзи ҳоҳлаган ўйинчини танлайди, Фернанду Сантуш ҳам кимни лозим топса, шуларни жалб қилиши мумкин", - дейди Бенту.