Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сўнгҳафтанинг энг муросасиз ўтиши кутилаётган учрашувлари

Баҳо:
+ | -

13-14 декабр кунларида Европада катта футбол оқшомлари бўлиб ўтади. Дам олиш кунларини мароқли ўтказишни истасангиз, еврофутболдан узоқлашманг. Кун.уз “кучли бешлик”да шу турда бўлиб ўтадиган қуйидаги учрашувларни тавсия этади.

“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль”
АПЛнинг охирги 5 турида қаторасига 5 та ўйинни ғалаба билан ўтказган “Манчестер Юнайтед” 16 турда ўзининг “қадимий рақиби” ҳисобланадиган “Ливерпуль”ни қабул қилади. 14 декабрь куни Тошкент вақти билан 18:30 да “Олд Траффорд”да бошланадиган ушбу ўзига хос дербида “қизил иблислар”нинг имкониятлари юқори баҳоланаётган бўлсада, айни пайтда турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасида кетаётган “мерсисайдликлар” ҳам ўйинга яхши тайёрланишган. Қолаверса, ўтган йили бу жамоа “Манчестер Юнайтед”ни худди шу “Олд Траффорд” ўйингопҳида 3:0 ҳисобидаги қақшатқич мағлубиятга учратиб кетишган эди.

“Арсенал” – “Ньюкасл”
16 тур арафасида АПЛ турнир жадвалининг 6 ва 7 поғоналарида ёнма-ён жойлашиб турган ушбу икки жамоа ўйинидан олдин ғаройиб статистика ҳосил бўлган. Бу жамоалар ушбу ўйин олдидан 9 тадан футболчини жароҳатлар туфайли майдонга тушира олишмайди, лондонликларда ҳам, ньюкаслликларда ҳам иккитадан дарвозабон шифохонада даволанмоқда, яна биттадан ўйинчини эса дисквалификация сабаб қайдномага кирита олишмаган. “Арсенал” ҳимоячиси Каллум Чемберс ва “Ньюкасл” яримҳимоячиси Мусса Сиссоко ўтган турда қизил карточка олишган эди. Лекин шунга қарамасдан, мухлислар бу ўйинда шиддатли баҳс кечишига шубҳа қилишмаса ҳам бўлаверади. Чунки, бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда тез-тез 7:3 ёки 4:4 каби ҳисоблар қайд этилади.

Бу ўйин бугун “Эмиратес” стадионида Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.

“Атлетико” – “Вильярреал”
Ўтган мавсумда турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилиб борган Диего Симеоне жамоаси бу мавсумда бироз камтаринлик ва айёрлик билан жимгина 3 ўринда кетишмоқда. Лекин, керакли вақтда бу жамоа яна тезланиш олишини кутиш мумкин. 15 турда “Атлетико” меҳмони бўладиган “Вильярреал” эса, россиялик ёш футболчи Денис Черишев етакчилигида бу мавсумда ёрқин ўйин кўрсатмоқда ва ҳозирда 6 ўринни эгаллаб туришибди. Бу ўйин эртага Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

“Байер” – “Боруссия М”
Леверкузенликлар ЕЧлдаги иштирок туфайли ички чемпионатда чемпионлик пойгасида яхши қатнаша олмаяпти ва 4 ўриндан юқорига кўтарила олмаяпти. Яна бир немис грандларидан ҳисобланувчи “Боруссия М”нинг ҳам ишлари жойида эмас, Менхенгладбахликлар 6 ўринда жойлашишган. Эртага “Байарена”да тўқнашадиган бу икки жамоа ўз аҳволларини яхшилаб олишга ҳаракат қилишади.

“Милан” – “Наполи”
“Милан” бу мавсумда бор эътиборини ички чемпионатга қаратган, лекин охирги 7 турда атиги битта ғалаба қайд этган ҳолда турнир жадвалининг 7 ўрнида турибди. УЕФА лигасида иштирокини давом эттираётган “Наполи” эса, бешинчи ўринда. Эртага тунда, 00:45 да “Сан-Сиро”да бошланадиган ушбу баҳсда Филиппо Инзаги шогирдлари ниҳоят ғалаба қозонишга уриниб кўришади, лекин Бенитес ҳам қуруқ қайтиш ниятида эмас.

“Монако” – “Марсель”
Ўтган йили Франция дивизионида кумуш медалларга эга чиққан “Монако” супержамоа бўлиш ниятидан қайтиб, янги мавсум арафасида бир қатор юлдуз футболчиларини сотиб юборган эди. Лекин, “монегасклар” кучсизланиб қолишмади. Жамоа ЕЧЛда ҳам гуруҳ босқичида муваффақиятли қатнашиб, кейинги босқичга йўл олишга муваффақ бўлди. Бу турда уларни қийин синов кутиб турибди, улар ўз майдонларида бу йилги мавсумни жуда юқори савияда ўтказаётган “Марсель”га қарши майдонга тушишади. Бу ўйин ҳам эртага бўлиб ўтади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 19:54, 13.12.2014.
Ўқилди: 9026 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.