"Реал" мураббийлар штаби "класико"да "Барселона"нинг асосий таркибида Луис Суаресни кўриб ажабланган бўлиб чиқди.
Бу ҳақда мадридликлар устози Карло Анчелоттининг ёрдамчси Пол Клемент маълум қилди.
"Бизга қарши ўйингача "Барселона" чемпионатда гол ўтказиб юбормаган эди. Асосий таркибда Луис Суаресни кўриб, бирмунча ажабландик. Мен буни дадил қарор деб ҳисобладим. Ахир уларнинг ҳужумида Месси ва Неймар, яримҳимоясида Хави, Иньеста, Бускетс бор эди. Бундай ўйинчиларни кўриб, олдингда қандай кучли рақиб турганини ҳис қиласан.
Аммо биз уларнинг прессингига дош бера олдик ва уч яримҳимоячисини ҳимояланишга мажбур қила олдик", - дейди Клементе.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 3:1 ҳисобида "Реал"нинг ғалабаси билан тугаган ва Суарес иккинчи бўлимда алмаштирилган эди.