Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

БААнинг «Ал-Аҳли» бош мураббийи Саудия Арабистонини бошқарадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

БААнинг "Ал-Аҳли" клуби бош мураббий Козмин Олариу Саудия Арабистони миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

"Яшил лочинлар" ўз уйларида бўлиб ўтган Форс кўрфази кубоги финалида ютқазиб қўйганларидан сўнг ,5 декабрь куни испаниялик мураббий Хуан Рамон Лопес Каро истеъфога чиқаришганди. Осиё кубоги бошланишига 3 ҳафта вақт қолганида жамоани мусобақага руминиялик мутахассис тайёрлайдиган бўлди.

Козмин Олариу Форс кўрфазида юқори обрўга эга. У 2011-2013 йилларда "Ал-Айн" (БАА)ни бошқариб, жамоани чемпионликка етаклаб келди. Ўтган мавсумда эса у "Ал-Аҳли" билан БАА чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, ушбу мураббий Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" (2007/2008) ва Қатарнинг "Ас-Садд" (2010) клубларини бошқарган.

45 ёшли мураббий шанба куни "Банияс" қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги тур ўйинидан кейин Саудияга кўчиб ўтади. Осиё кубоги-2015дан кейин ўз клубига қайтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоалари Осиё кубогининг "В" гуруҳида баҳс олиб боришади.

БААнинг "Ал-Аҳли" клуби эса "Насаф" ўрин олган ОЧЛнинг "D" гуруҳида мусобақани бошлайди.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 14:19, 16.12.2014.
Ўқилди: 4098 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5626]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2794]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2616]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2563]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1862]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1855]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1826]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1607]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1586]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик