Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Александр Мочинов "Бухоро" билан дастлабки машғулотини ўтказди

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" жамоаси ҳам кеча, 15 декабрда янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

Кеча янги бош мураббий Александр Мочинов Бухоро шаҳрига етиб келди. Жамоа қароргоҳида қисқача таништирувдан сўнг барча футболчи ва мураббийлар машғулотлар майдони сари йўл олишди. Дастлабки машғулотни бош мураббий шахсан ўзи олиб борди.

"Бухоро"  машғулотларини ўз қароргоҳида, кунига икки маҳалдан олиб боради. Ҳозирда машғулотларда асосан маҳаллий футболчилар қатнашишмоқда. Яқин кунларда вилоятлардаги футболчилар ҳам таркибга келиб қўшилишади.

Катта танафусдан сўнг футболчиларнинг жисмоний ҳолати, табиийки, маромида эмас ва шу сабабли дастлабки босқич машғулотлари айнан футболчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатларини тиклашга қаратилади.

Таркибдаги ўзгаришлар хусусида гапиришга ҳали эрта. Сабаби бош мураббий ҳар бир футболчининг ҳаракатларини алоҳида-алоҳида кузатиб боради ва якунда жамоада қолиш-қолмаслигини ҳал қилади. Мураббийлар штаби ҳам яқин кунларда тасдиқланади.

Манба: www.pfcbuxoro.com
Киритилди: 16:40, 16.12.2014.
Ўқилди: 3224 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик