Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Жанубий Корея терма жамоаси Ўзбекистонни Осиё кубогидаги жиддий рақиб биляпти

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея терма жамоаси яқинлашаётган Осиё Кубогидаги рақибларини чуқур ўрганишда давом этяпти. Бугун маҳаллий "Footballist" нашри эълон қилган мақолага эътибор қаратсак, корейслар чорак финалда катта эҳтимол билан Ўзбекистонга дуч келишларини тахмин қилмоқда.

"Сервер Жепаров етакчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 4 йил аввалги турнирдаги кўтаринкилик ва руҳан ишончни сақлаб туришибди", деб ёзади " Footballist".

Нашр кўпроқ эътиборни собиқ Кей-лигачи Сервер Жепаровга қаратаркан, жумладан, шундай ёзади: "Кей-лигада 2014 йилги мавсумнинг бошидан то сўнггига қадар тинимсиз танқидлар остида қолган бўлса-да Сервер Жепаров 7та гол ва 3та голли узатмани амалга оширди. Ҳаттоки, футболчи учун ўта оғир руҳий зарба берадиган "Футболчи эмас", деган таъналарни ҳам эшитишга мажбур бўлди. Бу мавсумни тугатиб Ватанига кетар чоғида у бу сафарги Осиё Кубогида ҳам камида кучли тўртликка киришларини қатъий таъкидлаб кетди. Ҳозирда Сервер Жепаров ўз терма жамоаси сафида БААда тайёргарликка зўр беряпти".

Сервер Жепаровнинг Кей-лигада пайдо бўлишида муҳим рол ўйнаган футбол агенти Ким Ҳак Рёл ҳам нашрга ўз фикрларини билдириб ўтган: "Албатта, Ўзбекистон терма жамоасини тўрт йил аввалгидек жуда кучли дея олмайман. Лекин шу билан биргаликда Осиё Кубогида яққол фаворит жамоанинг йўқлиги туфайли Жепаров: "Бир ҳаракат қилиб кўрса - ўхшаб қолар", деган фикрга эга. Сервер Осиёда жуда қадрланадиган футболчилар сирасидан. Ўйинни бошқариш ва шерикларини ҳужумга бошлаб, руҳан далда беришда камёб фазилатларга эга. Умуман, Ўзбекистон терма жамоаси бу турнирда ҳам рақобатбардош жамоа сифатида гавдаланади".

"В" гуруҳида деярли тенг кучли терма жамоалар йиғилган бўлса-да Жанубий Корея футбол жамоатчилиги айнан терма жамоамизни бу гуруҳнинг фаворити деб биляпти.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:54, 16.12.2014.
Ўқилди: 9809 марта.
Фикрлар: 64 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6720]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3238]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2996]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2945]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2341]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2113]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2102]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2061]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1987]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик