Мадриднинг "Атлетико" клуби айни дамда "Милан" сафида ижарада ўйнаётган, аслида "Челси" клубига тегишли бўлган ҳужумчи Фернандо Торресни ўз сафига қўшиб олиш фикридан воз кечди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Атлетико" қишда ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида ўз сафига яна бир ҳужумчи қўшиб олиш истагини билдиришган эди. Бу борада клубнинг собиқ юлдузи Фернандо Торрес "Атлетико"га қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди. Аммо, "Атлетико" қишда испаниялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмаслигини билдирган. Қолаверса, жамоа ҳужумчиси Алессио Черчини ҳам Италияга қўйиб юбормаслигини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, "Атлетико" қишда Торрес ўрнига Лукас Подолськи ва Жердан Шачириларнинг номзодини маъқул кўрмоқда.