Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Ҳозирча чамалаб турибмиз...

Баҳо:
+ | -

Мақсад - таркибни ҳам, ўйинни ҳам кўздан кечириш

"Окленд" ФК ва Фаластин терма жамоаси билан ўтказилган ҳар икки ўртоқлик учрашувидаги терма жамоа таркибини ана шундай баҳолаш мумкин. Миржалол Қосимов Дубайдаги ана шу биринчи йиғинга жалб қилган барча ўйинчиларга имконият берди. Энди ҳаммаси тўғрисида тартиб билан.

Яна бош мураббий ва ЎФФ номига жуда кўп танқид ва ҳатто ҳақоратли мурожаатлар янграмоқда. Бунда кўпгина "футбол борасида профессор-академиклар" ножўя, қўпол сўз ва ибораларни ишлатишдан ҳам тоймай, улар ўзларича сўкиниш, ҳақоратли сўзларни муомала воситасига айлантириб олган кўринадилар. Агар баъзи “ишқибозларнинг” маданий савияси ана шу сўзлар даражасида бўлса, на илож... ЎФФ ва терма жамоа раҳбариятида эса соҳанинг етакчи мутахассислари, ўзини босиб олган одамлар ўтиришибди. Улар бу каби “итлар ҳуришига” эътибор қилмасликка ўрганиб қолганлар. Уларга етиб бормаса: айтадилар-ку, “ит ҳурар, карвон ўтар”, деб.

Доим шундай бўлиши керак!

Таркиб

Юзинчи (мингинчи) марта айтишга тўғри келса ҳам, бу каби матчлар терманинг ҳақиқий савиясини намойиш этмайди. Бунда мақсад асосий таркибни, захира ўйинчиларни текшириш, синовдан ўтказиш, захирадаги футболчиларни халқаро ўйинларда “пишитиш”дан иборат. Янги Зеландия клуби ва арабларга қарши майдонга чиққанлар яқин орада асосий таркибни кўзлаб турганлар, баъзилари ҳатто асосийга ҳам яқинлашиб келган. Хўш, улар ана шу ўйинларда тажриба орттирмай, яна қаерда орттиради? Ё радикал-ишқибозлар уларни биратўла Осиё-2015 да кўриш ниятидамикан?

Иккинчи савол: нима учун асосий таркиб ўйинга туширилмаяпти?

Мураббийлар қанча кўп номзодларни кўздан кечирсалар, улар узил-кесил таркиб бўйича шу қадар тезроқ бир қарорга келадилар.

Бу каби матчларда натижа иккиламчи, чунки асоси вазифа – барча ўйинчиларни ана шу даражада текшириб кўришдан иборат. Уларни бир йўла Саудия Арабистони, Хитой ёки КХДР га қарши “жангга” ташлаш шарт эмас, аввалига клублар, ёки шу каби ўртамиёна терма жамоалар билан ўйинларда синаб кўрса ҳам бўлаверади. Ҳатто ана шундай рақибларга қарши матчда ҳам номзодларнинг асл имкониятларни чамалаб олиш мумкин. Ахир мамлакат чемпионатида жадвал тубидаги жамоани - 5:0 ютиш бир, бегона, ўйин услуби нотаниш бўлган командани захира таркиб билан енгиш бутунлай бошқа.

Чемпионатда клублар ўйини, молиявий имконияти, руҳий ҳолати ўртасидаги фарқ жуда катта бўлади. Бу ерда эса ҳатто Фаластин ҳам "А" гуруҳига бежиз кирмаганлигини исботлашга ҳаракат қилиб, ана шу гуруҳ етакчиларига қарши ўзини кўрсатишга шай турибди.

Яна қандай далил керак?

Ҳеч бўлмаса, бетараф бўлган футбол ишқибозларини ана шундай ўйинларда захира ўйинчилар, ёшларни текширишнинг фойдаси тўғрисида яна бир оғиз сўз. Бунинг учун жаҳоннинг энг яхши термаларининг ўртоқлик учрашувларидаги таркиби, уларнинг кўрсатган натижаларига яна бир назар ташланг. Ҳатто расмий ўйинларга, футбол жамоатчилиги билдирган муносабатига эътибор беринг. Ким, қачон, кимни ва қаерда ёшларни синовдан ўтказгани учун ишдан бўшатганини кўргансиз?!...

Жепаров, Ахмедов (ҳозирча даволанмоқда), Ҳайдаров, Турсунов, Нестеров, Денисовинг имкониятларида терма мураббийлари асло шубҳаланмайдилар. Чунки улар зарур пайтда мураббийлар талаби даражасида бўлишларига кафолат бор.

Тили “ширинларга” жавобим

Баъзан яхши гапни тушунмайдиганлар билан деярли уларнинг тилида сўзлашишга тўғри келади (деярли деганим мен ОАВ саҳифаларида қўпол ва ҳақоратли сўзларни ишлата олмайман). Аммо гапимнинг моҳияти бусиз ҳам тушунарли.

Кўздан кечирилган захира футболчиларининг ўйинида ҳаммаси ҳам рисоладаги каби эмасдир. Аммо, келинг, карвон ортида чангда қолиб кетган итга ўхшамайлик ва термамизнинг ҳар бир қадамига тўғри баҳо беришга ҳаракат қилайлик. Чунки терма жамоа раҳбариятини “дил сўзлари билан сийлаётган” “саводхонлар”нинг ҳурмати ўша итнинг ҳурматига тенг. Унинг ҳуришидан осмон узилиб ерга тушмайди, карвон эса йўлида давом этади.

Шу билан бирга биз терма жамоамиз, умуман ўзбек футболи муаммоларини тушунишга интилиб, у тўғрида қайғуриб, ушбу муаммолар муҳокамасида қатнашаётган ҳақиқий футбол ишқибозларига ташаккур изҳор этамиз!

Учрашгунча!

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 20:57, 17.12.2014.
Ўқилди: 6277 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.