Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 5-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Бунёдкор» ОФК клублар рейтингида 9-ўринни эгаллаб турибди

Баҳо:
+ | -

ОФК сўнгги 4 йилда (2011-2014) Осиё клубларининг рейтинг жадвалини эълон қилди. Унда клубларнинг халқаро мусобақа — Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК кубогидаги натижаси инобатга олинган. Қисқа қилиб айтганда, ОФК коэффициентлар жадвалида клубларнинг ўз мамлакатига қанча балл келтиргани ҳақидаги маълумот эълон қилинди (ушбу жадвал асосида мамлакатларга ОЧЛ-2015 учун квоталар тасдиқланди).

Унга кўра, "Бунёдкор" Ўзбекистонга энг кўп очко келтирган клуб сифатида қайд этилган. Умумий ҳисобда эса "қалдирғочлар" сўнгги 4 йилда 78 балл тўплаб, жадвалда 9-ўринни банд этишган. Шунингдек, "Пахтакор" рейтингда 52 (25 балл), "Насаф" 53-ўринни (24 балл) банд этишган.

Жадвални Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси бошқариб турибди. Кореянинг "Сеул" клуби 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, 3-ўрин Саудиянинг яна бир клуби "Ал-Иттиҳод"га тегишли. Кейинги ўринларни "Гуангжоу Эвергранд" (Хитой), "Чонбук Моторс" (Ж.Корея), "Истиқлол" (Эрон), "Фулад" (Эрон), "Аш-Шабоб" (С.Арабистони) клублари эгаллашган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:00, 18.12.2014.
Ўқилди: 7589 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик