Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Осиё кубоги-2015. Мураббий Миржалол Қосимовнинг дебюти

Баҳо:
+1 | -

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги-2015 финал босқичининг бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. Хабарингиз бор, келаси йилнинг 9 январь санасида Австралия-Кувайт ўйини билан Осиё кубоги финал босқичига старт берилади.

Миллий терма жамоамиз Осиё кубогидаги дастлабки баҳсини 10 январь куни КХДРга қарши ўтказади. Хитой билан ўйинимиз 14 январда ва Саудия Арабистони билан ўйинимиз эса 18 январь куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоамизниг Осиё кубоги финал босқичига тайёргарлиги ҳақида гап кетганда, мухлисларимизни қониқтирмаётгани ҳақида баъзида ўқиб қоламан. Тўғри, мухлисларни ҳам тушунса бўлади. МТЖмиз ҳақида қайғуришига уларнинг тўла ҳаққи бор. Сабаби, миллий терма жамоани ким бошқаришидан қаътий назар — бу халқ жамоаси деб бежизга айтилмайди.

Агарда эсингизда бўлса, ЖЧ-2010 саралаш турнирининг 4-босқич гуруҳдаги дастлабки икки учрашувидаги мағлубиятидан кейин миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабида ўзгариш руй бериб, ЖЧ-2010 саралаш турнирининг 4-босқич гуруҳдаги учинчи туридан жой олган Япония-Ўзбекистон ўйини Миржалол Қосимовнинг бош мураббийлиги бошқарувидаги расмий учрашувларнинг дебюти бўлган эди. Ўша ўйинни эслар эканман, дастлабки икки турдаги мағлубиятдан сўнг, мен ҳам кўпчилик сингари Япониядаги учрашувдан хавотирда эдим. Лекин, Миржалол Қосимовнинг миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида ўтказган илк ўйини омадли чиқиб, сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Ҳозир билмайману, аммо ўша вақтларда тан олиш керакки, футболчиларимиз мухлислар кутганидек, кўнглимиздан чиқадиган ўйин кўрсата олишмаётганлиги сабаблими, дурангни ҳам ғалабага тенг ҳисобладик. Янги бош мураббий терма жамоа ўинида туб бурилиш ясай олди. Тўғри, ҳеч қайси мураббий ўзининг биринчи учрашувидаёқ барча масалани ҳал қила олмаслиги мумкин, лекин Япониядан ўзимизга керакли натижа билан қайтган эдик.

Ҳар қандай мамлакатнинг футболига терма жамоаси кўрсатаётган ўйин ва эришаётган ютуқларига қараб баҳо беришади. Мураббийга «мана бу футболчини таркибга олиш керак, мана бунисини олмаслик лозим», деб маслаҳат беришдан осони йўқ, менимча. Лекин ҳар бир мураббий ўз кўзи билан кўриб, терма жамоа сафига айни пайт юқори даражадаги спорт формасига эга бўлган ўйинчиларни чақиради, албатта.

Ҳозир, асосий футболчиларимизнинг роса “очилган” даври. Легионер футболчиларимиз ўз клубларида мунтазам равишда ўйин амалиётига эга. Айниқса, икки марта Осиёда тенгсиз бўлган терманинг “юраги” Сервер Жепаров зўр спорт формасида. У Кореяда мамлакат кубогини ҳам қўлга киритиб, ўз совринлари сонини яна биттага кўпайтирди. Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров ўз клубларининг етакчисига айлана олишган. Уларни улкан тажрибаси термамизнинг фойдасига ишлайди. Асосий таркибимизда кучли футболчилар жам бўлишган. Энди имкониятлардан оқилона фойдаланиб, натижа кўрсатиш фурсати келди.

Демоқчиманки, биз мухлислар доим келажакка ишонч билан қараймиз. Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг Осиё кубогидаги дебют мусобақаси омадли чиқиб, ижобий натижаларни қўлга киритишига ишонамиз.

Абдумажид Қодиров
(UZBEKISTONIM никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:51, 18.12.2014.
Ўқилди: 8598 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.