Бразилиянинг "Крузейро" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Сильва "Реал" сафида ўйнашни орзу қилаётганини айтди.
"Менинг ҳуқуқим "Крузейро" клубига тегишли. "Крузейро" сафида Либертадорес Кубогида ўйнаш - катта синов. "Реал" эса ҳозирда дунёнинг энг кучли клуби ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалида ҳам фаворит саналади. Мен "Реал" сафида ўйнашни орзу қилмоқдаман", - дейди Сиьлва.
Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ярим ҳимоячини сотиб олиш бўйича "Крузейро"га расмий таклиф билан чиққан аммо, бразилияликлар бу таклифни рад этган эди. Маълумот учун, "Реал" футболчи учун "Крузейро"га 12 млн таклиф қилган, аммо "Крузейро" футболчини 15 млн евродан кам нархга қўйиб юборишни истамаяпти.