Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Саудиялик журналист: «Рақиблар йиғин ўтказаётганида Козмин Олариу ҳали футболчиларимиз исмини билмайди»

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони миллий терма жамоасида бош мураббий ўзгаргани ва жамоа ҳамон Осиё кубогига тайёргарликни бошламагани кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Саудиялик спорт журналисти Волид ал-Фараж ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали мамлакат футболи раҳбарларини кескин танқид қилиб чиқди.

"Мухлислар футбол федерацияси раҳбариятидан норози. Козмин Австралияга йўл олишдан 3 кун аввал машғулотни бошламоқчи. Ўзбекистон, Хитой ва КХДР терма жамоалари йиғинлар ташкил қилаётган ва ўртоқлик учрашувларини ташкил этаётган пайтда, бизнинг футболчилар Валиаҳд шаҳзода кубоги билан банд ҳамда Олариу Козмин Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиларининг исмини билмайди", - дейди журналист.

23-24 декабрь кунлари Саудияда Валиаҳд шаҳзода кубоги мусобақасининг чорак финал ўйинлари ўтказилади. Саудия Арабистони футбол федерацияси ушбу ўйинларни кейинроқ муддатга қолдириш ҳақидаги Олириу Козминнинг илтимосини рад қилган. Натижада бош мураббий агар Осиё кубогида ижобий натижа қайд этилмаса, масъулиятни ўз зиммасига олмаслигини таъкидлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:55, 21.12.2014.
Ўқилди: 5568 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5282]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2621]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2488]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2431]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1762]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1747]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1593]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1507]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1410]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1389]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик