Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Чон Тэ Се сиёсий сабаб туфайли КХДР термасига таклиф этилмади

Баҳо:
+ | -

Шимолий Корея миллий терма жамоаси етакчиси Чон Тэ Се Осиё кубогида иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг "Сина" ахборот агентлиги хабар тарқатди. Манбада таъкидланишича, бу сиёсий сабаб билан боғлиқ.

Ҳужумчи аслида Япониянинг Нагоя шаҳрида туғилган. Аммо унинг ота-онаси — жанубий кореялик. Шунга қарамай, Чон Тэ Се 2006 йилда Япония ва Жанубий Кореянинг таклифини рад этиб, КХДР терма жамоаси таклифини қабул қилди. Натижада у ўз терма жамоаси билан бирга ЖАР-2010да иштирок этишга муваффақ бўлди. Бразилияга қарши ўйин олдидан Шимолий Корея мадҳияси янграганида футболчи кўзёшларини тийиб тура олмагани кўпчиликнинг ёдида қолган.

2013 йилда Чон Тэ Се Жанубий Кореянинг "Сувон" жамоасига таклиф этилди. Ҳужумчи легионер ҳисобланмаслиги учун қўшни мамлакат фуқаролигини қабул қилди. Айнан шу ҳолат туфайли унга КХДР терма жамоасининг эшиклари батамом ёпилди. Ҳозирда шимолликлар ўз мамлакатларида Осиё кубогига тайёргарлик кўришмоқда, аммо Чон Тэ Се йиғинга чақирилмаган.

"Сина" тарқатган хабарга кўра, Чон Тэ Се Инчеонда бўлиб ўтган Осиё Ўйинларига ҳам таклиф этилмаган.

"Мен шу пайтгача КХДР терма жамоасида ўйнаб келдим. Уларнинг қарорини тушунаман. Сиёсат барчасини йўққа чиқарди. Бу ачинарли", - дейди Чон Тэ Се.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги илк ўйинни 10 январь куни КХДРга қарши ўтказади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:23, 22.12.2014.
Ўқилди: 6457 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6727]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3145]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3052]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2261]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2042]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1929]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1880]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1830]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1627]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик