Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Ҳозирги футбол юлдузлари ўз ташқи кўринишларини қанчалик ўзгартиришган?

Баҳо:
+1 | -

Жаҳон миқиёсидаги юлдуз даражасига кўтарила олган футболчиларнинг аксарияти ёшлик чоғидаёқ юксак иқтидорга эга эканлиги билан бошқалардан ажралиб туради. 

Мисол учун, Криштиану Роналду  12 ёшлигидаёқ “Спортинг” жамоаси президентининг эътиборини ўзига қарата олганди. Жерар Пикени бўлса 17 ёшлик пайтида шахсан Сэр Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”га олиб келиниши учун қайғургани киши диққатини тортади. 

Бундай мисоллар жаҳон футболи тарихида жуда кўп. Бугун биз сизларга жуда ёш пайтидаёқ кўпчиликнинг назарига тушган чарм тўп усталари сўнгги ўн йил ичида қанчалик ўзгаришгани ҳақида маълумот бермоқчимиз.  

Хўш, футбол юлдузлари сўнгги ўн йил ичида ташқи кўринишларини қанчалик даражада ўзгартиришди?! 


Ronaldu.jpg
 
Криштиану Роналду (2004-2014 йиллар). Бугунги кун футболининг ташриф қоғозида исм-шарифи битилган футболчилардан бири ҳозир 29 ёшда. Унинг 19 ёшда қандай кўринганига эса ўзингиз баҳо беришингиз мумкин. 

PIKE.jpg
 
Жерар Пике (2004-2014 йиллар). “Барселона” етакчиларидан бири ҳозирда 27 ёшга кириб улгурган. У 17 ёшидаёқ “МЮ” футболчиси саналарди. 

Messi.jpg
 
Лионель Месси (2005-2014 йиллар). 27 ёшли аргентиналик иқтидор эгаси бундан 9 йил аввал анча ғўр, аммо шижоатга тўла кўринарди. Ушбу муддат мобайнида у ўз маҳоратини ақл бовар қилмас даражада оширишга муваффақ бўлганига гувоҳ бўлиб турибмиз. 

Neymar Jr.jpg
 
Неймар (2009-2014 йиллар). 22 ёшли улкан истеъдод эгаси 7 ёшга қадам қўймасданоқ “Сантос” академиясига келиб жойлашганди. Эндиликда у яқин келажакнинг энг кучли футболчиси бўлади, дея эътироф этилаётгани бор гап. 

Shvaynshtayger.jpg
 
Бастиан Швайнштайгер (2002-2014 йиллар). Аллақачон 30 ёшни “уриб” қўйган “Швайни” 14 ёшида “Бавария”га келганди. Ўшандан буён у Мюнхен супер клуби билан бирга. 

Robben.jpg
 
Арьен Роббен (2002-2014 йиллар). “Бавария”, “Реал”, “Челси”, “ПСВ” каби машҳур жамоалар таркибида бирдек муқобил ўйин кўрсатган Роббен 18 ёшида “Гронинген” ўйинчиси саналарди. Қизиқ, у ўша пайтда кейинчалик фаолиятини гранд жамоаларда ўтказиши мумкинлигини ҳаёлига келтирганмикан... . 

Runi.jpg
 
Уэйн Руни (2002-2014 йиллар). 29 ёшли футболчи фаолиятини “Эвертон”да бошлаган. Ҳозирда у “қизил иблислар” етакчиларидан бири.

Iniesta.jpg
 
Андрес Иньеста (2002-2014 йиллар). Ҳозир 30 ёшга кирган тажрибали ярим ҳимоячи 12 ёшидаёқ ҳаётини “Барселона” билан боғлашга қарор қилган. 

Gyotse.jpg
 
Марио Гётце (2007-2014 йиллар). 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ёзда Бразилия яшил майдонларида ўтган Жаҳон чемпионати финалида гол киритиб, кўпчиликнинг назарига тушди. Кўплаб мухлис-у мутахассислар Гётцени ёрқин келажак кутаётганини таъкидлашмоқда. 

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 14:59, 24.12.2014.
Ўқилди: 11280 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.