«Милан» ҳужумчиси Фернандо Торрес «Атлетико»га ўтишга яқин турибди. Шартнома яқин кунларда расмийлаштирилиши кутилмоқда.
Ҳуқуқий жиҳатдан "Челси"га тегишли бўлган Торрес «Атлетико» ҳам ижара асосида ўтади. ФИФА қоидаларига кўра, футболчи бир мавсум давомида 3та жамоа сафида бўлиши мумкин, агар уларнинг фақат иккитаси сафида майдонга тушса.
Эслатиб ўтамиз, Торрес «Атлетико»га ўтиши учун маошининг икки баравар камайишига ҳам рози.