"Барселона" яримҳимоячиси Иван Ракитич ҳозирги бош мураббийи Луис Энрике билан "Севилья"даги собиқ устози Унаи Эмери билан таққослади.
"Ҳамма мураббийлар турличадир, аммо "Севилья"даги собиқ устозим Унаи Эмери машғулотлар ва ўйинга тайёрлаш борасида нимаси биландир Луис Энрикега ўхшаб кетади.
У нима демоқчилигини аниқ билади ва аниқ тушунтиради. Ҳеч нарса унинг эътиборидан четда қолмайди. Менинг майдондаги ишларим шерикларимга боғлиқ. Тўғри терилган мотор яхши ишлаши керак бўлганидай гап", - дейди Ракитич.