Осиё кубогига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол ўйиннинг 13-дақиқасида рақиб дарвозасига киритилди. Сергеев жарима майдончаси яқинида ҳимоячини хато қилишга мажбур қилди ва тўпни олиб қўйди. Рақибнинг икки ҳимоячиси уни йиқитишди. Жамшид Искандаров пенальтидан унумли фойдалана олди.
Ўйиннинг 30-дақиқасида Темур Кападзе қулай имкониятдан фойдалана олмаган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Сабабчи — Шавкат Муллажонов. Ироқлик Бахжат Али йўллаган зарба дарвоза устунига тегди, аммо дарвозага кирмади. Бўлим сўнгги ўзбекистонликлар иккита яхши имкониятдан дарвозани ишғол қила олишмади.
Иккинчи бўлимда ироқликлар босимни кучайтиришди. Бир вазиятда Виталий Денисов жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолган бўлса, бир вазиятда жонимизга яна бир марта дарвоза устуни оро кирди. Дарвоқе, Элдорбек Суюнов терма жамоа сафида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш бўйича рекорд ўрнатди. У 520 дақиқадан буён дарвозадан тўп олиб чиқмаяпти.
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари 28 декабрь куни яна бир марта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.
Ўртоқлик ўйини
ЎЗБЕКИСТОН - ИРОҚ - 1:0 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Гол: Жамшид Искандеров (13-пенальти)
Ноаниқ пенальти: Бахжат Али (32)
Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов (20),
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Егор Кримец, Шавкат Муллажонов, Акмал Шораҳмедов (Шуҳрат Муҳаммадиев 89), Виталий Денисов (Фаррух Сайфиев 62), Азиз Ҳайдаров (Лутфулла Тўраев), Жамшид Искандеров, Санжар Турсунов (Сардор Рашидов 75), Тимур Кападзе (Жавлон Иброҳимов), Жасур Ҳасанов, Игорь Сергеев (Баҳодир Насимов 71).
Ироқ: Муҳаммад Ҳамид, Али Баҳжат, Аҳмад Иброҳим, Али Файз (Усама Рашид 34), Дарғам Исмоил, Волид Салим, Саъд Абдул-Амир, Жустин Мерам (Маҳди Комил 46), Ҳумам Ториқ (Аҳмад Ёсин 57), Ҳамадий Аҳмад (Амжад Келаф 46), Абдулқодир Ториқ (Юнус Маҳмуд 46)