Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Йилнинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи учун овоз бериш жараёни давом этмоқда

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2014 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш бўйича Республика бўйлаб ўтказилаётган сўрвонома жараёни давом этмоқда.

2015 йилнинг 10 январь кунигача ўтказиладиган сўровнома қоидалари ва овоз бериш тамойилларини яна бир маротаба эслатиб ўтамиз.

Сўровномада Ўзбекистон ва чет элдаги оммавий ахборот воситаларида ишлайдиган журналист, колумнист ва ньюсмейкерлар, шунингдек, спорт блогерлари иштирок этишлари мумкин. Техник ходимлар (режиссёр, оператор ва ҳк) иштирок эта олмайди. Шунингдек, футбол клублари ва терма жамоаларнинг матбуот котиблари ҳам овоз бериш жараёнида қатнашмайди.

Футбол клубларининг матбуот хизмати ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга. Бунда матбуот хизмати ходимлар сонидан қатъий назар битта овозга эга бўлади ва унда шахс номи эмас, клуб матбуот хизмати овоз эгаси сифатида кўрсатилади. Клуб матбуот хизматида ишлайдиган ходим бошқа ОАВ номидан овоз бера олмайди.

Ҳар бир журналист 3 нафар мураббий ва 3 нафар футболчини мукофотга лойиқлик даражаси бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга қўйиб чиқади.

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номи (икки алоҳида номинация ҳисобланиб) умумий баллар йиғиндисига қараб аниқланади.

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш асносида мураббий ва футболчининг йил давомидаги фаолиятига назар ташланади.

Иштирокчи Ўзбекистон ва хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар, Ўзбекистон ва хорижда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мураббийларгагина овоз беришлари мумкин. Ўзбекистон лигасида ўйнайдиган ўзбекистонлик бўлмаган хорижлик легионерлар сўровномада иштирок эта олмайди.

Овоз берувчи тўртта асосий критерияга риоя қилиши керак:
1. Йил давомидаги индивидуал ва жамоавий равишдаги ютуқлари
2. Истеъдод, иқтидор ва Fair Play.
3. Карьера
4. Шахсияти ва унинг бошқаларга таъсири

Футболчи ва мураббийлар учун берилган овозлар қуйидаги тартибда ҳисобланади:
1-ўрин учун – 3 балл
2-ўрин учун – 2 балл
3-ўрин учун – 1 балл

ОАВ ходимлари ўз овозларини ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига (media@the-uff.com) шунингдек факс орқали жўнатишлари лозим. Овоз бериш жараёни 10 январь куни соат 12:00 да ёпилади. Овозлар қуйидаги манзилга жўнатилади:

Манзил: Факс: +99871 - 244-16-83. Email: media@the-uff.com
Ўзбекистон шоҳ кўчаси 98 А уй
Тошкент 100011

Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 14:29, 26.12.2014.
Ўқилди: 8268 марта.
Фикрлар: 331 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.