Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ри Канг Хонг: «Осиё Кубогида Ўзбекистонни таслим этиш режасини пишитиб қўйганмиз»

Баҳо:
+ | -

Кеча Шимолий Корея футбол ассоцияцияси халқаро алоқалар бўлими котиби Ри Канг Хонг шимоллик корейсларнинг Осиё Кубогидаги мақсадлари ҳақида Япониянинг «Санкей Спортс» нашрига интервью берди. У:

«Биз энг қийин гуруҳдан жой олганлигимизни тан олиш керак. Лекин шундай бўлса ҳам мен ҳеч қандай хавотирга тушаётганим йўқ. Бизнинг турнирдаги бошланғич мақсадимиз 1/4 финалга чиқиш», дея сўз бошлади ва гуруҳдаги рақиблар ҳақида шундай деди:

«Ўзбекистон билан 2011 йили ЖЧ саралаш босқичида тўқнаш келганмиз. Уларни кучли жамоа эканлигини инкор этмайман. Аммо биз улардан қўрқиб, ғамгин ҳолатга тушиб ўтирганимиз йўқ. Биз ЖЧ саралаш босқичида ўзбекларга об-ҳаво таъсири ва кейинги рақиб Японияга қарши ҳаёт-мамот ўйинига руҳан тайёрланиб, бепарволигимиз оқибатида мағлуб бўлганмиз. Биз ҳозир кучсизланган жамоа эмасмиз. Ўзбекистон терма жамоасида кучли футболчилар йиғилган. Лекин биз уларни мағлуб этиш режасини тузиб қўйганмиз. Саудия Арабистони эса азалдан ўйин суръатини пасайтириб юборадиган тактикада ўйнайдиган жамоа. Бу бизга таъсир қилиши аниқ. Араблар билан ўйин бизга муаммо келтириши мумкин деб ўйлайман. Гуруҳдаги сўнгги рақибимиз — Хитой. Ушбу мамлакат аҳолиси 1 миллиард 300миллиондан ошади. Шунча аҳолидан 11 нафар яхши футболчи чиқиши тайин. Лекин биз бажаришимиз керак бўлган ишимиздан оғишмасак, уларни мағлуб эта оламиз. Хитойлик футболчилар одатда бўйдор бўлишади. Бироқ бизнинг футболчилар ҳаводаги жангларда уларга бемалол бас кела олишади».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:17, 28.12.2014.
Ўқилди: 8535 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.