"Реал" яримҳимоячиси Гарет Бэйлни сотмоқчи эмас.
Мадрид клуби раҳбарлари келажакда жамоа уэльслик футболчи атрофига қурилишини режалаштирмоқда. Бундан ташқари раҳбарият Бэйлнинг "Олтин тўп"га номзодлик қилишини тахмин қилмоқда.
Marca газетаси хабарига кўра, "Реал" Бэйлни 300 миллион еврога ҳам сотмайди.
Эслатиб ўтамиз, Бэйл 2013 йилнинг ёзида "Тоттенҳэм"дан "Реал" 100 миллион евро эвазига ўтган эди. Футболчи мадридликларнинг 39 учрашувида 22 гол урган.