Кириш Регистрация

Фозил Мусаев фаолиятини Эронда давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Локомотив" клуби футболчиси Фозил Мусаев Эроннинг "Сепоҳон" клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда uff.uz сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, ярим ҳимоячи исфаҳонликлар билан бир ярим йиллик шартномага имзо чеккан. Демак, Мусаев 2016 йилнинг май ойига қадар "Сепоҳон" шарафини ҳимоя қилади.

"Сепоҳон" 2015 йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмайди. Аммо жорий мавсумда исфаҳонликлар 17-турдан сўнг 33 очко билан 2-ўринни эгаллаб туришибди. Шунча очко жамғарган, бироқ яхшироқ тўплар нисбатига эга бўлган "Нафт Теҳрон" пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эрон чемпионатида ўзбекистонликлар сони ошиб бормоқда. Бунгача Баҳодир Насимов "Падидеҳ", Руслан Мельзиддинов "Нафт Масжид Сулаймон" билан шартнома имзолашганди.

Киритилди: 15:12, 29.12.2014.
Ўқилди: 6083 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик