"Галатасарой" яримҳимоячиси Уэсли Снейдер январда клубини алмаштириши мумкин.
Daily Express" нашри хабарига кўра, голландиялик футболчига "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Снейдер Моуриньо бошқарган вақтда "Интер"да тўп суриган эди.
Таъкидлаш жоиз, миланликлар ушбу трансфер учун кўпроқ пул сарфлай олишлари мумкин, англияликларда молиявий фэйр-плэй чеклови мавжуд. Трансфер суммаси 18 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.