Фернандо Торрес "Атлетико"га қайтганидан хурсанд.
"Мен уйга қайтдим, бундан жуда хурсандман. Бу орзумга етишишимга ёрдам берганларнинг барчасига раҳмат. "Атлетико" - фақат олға!", - деб ёзади Торрес Твиттердаги саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, футболчи "Атлетико"да мавсум охиригача ижарада ўйнайди.