Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Одил Аҳмедов: «Халқимизнинг дуоси бизга мадад бўлади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги олдидан БААда олиб борган сўнгги йиғинида барча етакчи футболчилар иштирок этди. Ноябрь ойи охирида жароҳат олган Россиянинг “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳам якка тартибда машғулотларда қатнашди. Австралия сафари олдидан биз терма жамоамиз етакчиси билан суҳбат уюштирдик. 

- Одил, аввало, мухлисларни қизиқтирган жиҳат, саломатлигингиз ҳақида... 
- Мухлислар менинг саломатлигим ҳақида қизиқаётганидан хурсандман. Оғир дамлар ортда қолди ва умид қиламанки, Осиё кубогида терма жамоага тўлиқ куч билан ёрдам бераман. 

- Термамизнинг БААдаги йиғинлари қандай ўтди? 
- Йиғинлар кўнгилдагидек ўтди, десам муболаға бўлмайди. Муҳими, футболчилар ва мураббийларнинг барчаси ягона мақсад учун ҳаракат қилишади. Биз ҳаммамиз Ватан учун майдонга чиқиб, боримизни беришимиз кераклигини тушуниб турибмиз. 

- Одил, баъзан сизнинг терма жамоадаги ўйинларингиз клубингиздагига нисбатан юқори савияда бўлмайди. Қисқа айтганда, “ўйин чиқмай” қолади... 
- Тўғри, терма жамоа ва клуб бутунлай бошқа-бошқа нарсалар. Гарчи ҳар иккаласида футбол ўйналса ҳам, клубда мунтазам равишда бир хил футболчилар билан муомала, мулоқот қилинади ва бир бирига кўникиш осон кечади. Терма жамоадаги футболчилар эса вақти вақти билан тўпланишади. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Лекин, олдиндаги мусобақада бундай бўлмайди, деб умид қиламан. Чунки, йигитлар билан анча вақтдан бери биргамиз ва бир-биримизни яхши тушуниб етдик. 

- Тўрт йил илгари миллий термамиз Осиё кубогида кучли тўртликка кирганди. Ўша таркиб билан ҳозирги жамоа ўртасида фарқ борми. Ўсиш кузатилдими? 
- Тўрт йил илгари таркибимиздаги футболчиларнинг жуда кўпчилиги тажрибали, етилган ўйинчилар эди. Йирик мусобақаларда ўйнаган футболчилар кўп эди. Бугунги келиб таркибда анча ёшартириш жараёнлари кечди. Лекин, асосий таркиб ўйинчилари сақлаб қолинди. Катта ёшлиларнинг кетиши ва уларнинг ўрнига муносиб ўйинчиларнинг термага кириб келиши билан жамоамиз ўз даражасини сақлаб қолди, дея оламан. Бу эса Осиё кубогида илгаригидан кўра яхши натижа учун умид қилишимизга имкон беради. 

- Олдинда Янги йил байрами... 
- Дарҳақиқат, олдимизда Янги 2015 йил кириб келмоқда. Мен фурсатдан фойдаланиб барча футбол ишқибозларини байрам билан самимий қутлайман. Доимо улар ўзлари истаган ниятларига эришсинлар. Янги йилнинг илк ойида биз ҳам футбол ишқибозларининг байрамини янада узоқроққа чўзилиши учун хизмат қиламиз. Халқимизнинг дуоси бизга мадад беради. Жумладан, SPORTS.uz сайти мухлисларини ҳам табриклайман. Янги йилингиз муборак бўлсин! 


Норбек Ниёзов суҳбатлашди. 

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 21:55, 30.12.2014.
Ўқилди: 6457 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.