"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс январь ойида "Челси"га кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар беради Western Morning News.
Хабарларга қараганда, испаниялик футболчига "Челси" бош мураббийининг ўзи — Жозе Моуриньо қизиқиб қолган. Аммо "кўк-анорранглилар" раҳбарияти испаниялик ярим ҳимоячи ҳеч қаерга кетмайди, деб хабар беришганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Серхио Бускетс 19 ўйинда иштирок этиб, 1та гол ва 1та голли узатмани амалга оширди.