Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Австралия Осиё кубоги-2015 пайтида ҳар куни 1 млн. доллар даромад олади

Баҳо:
+ | -

Австралия ҳукумати Осиё кубоги-2015 мусобақасидан оладиган даромад борасида молиявий режаларни эълон қилди. Унга кўра, мезбон давлат 3 ҳафта давомида ҳар куни 1 миллион доллардан даромад олмоқчи.

Мусобақа 9 январь куни Австралия ва Кувайт ўртасидаги ўйин билан бошланади ва 23 кун давом этади. 16та терма жамоа ўртасидаги 32та ўйинга Сидней, Мельбурн, Брисбан, Ньюкасл ва Канберра шаҳарлари мезбонлик қилади. Демак, Австралия ялпи ички маҳсулоти 23 миллион долларга ошади. Турнирдан кейин эса яшил қитъага борадиган туристлар сони 15 фоизга ошиши кутилмоқда.

Осиё кубогини 2,5 миллиард мухлис ТВ орқали кузатиб бориши тахмин қилинмоқда. Ўйинларни 500 мингдан ортиқ мухлислар стадиондан кузатиб бориши, шундан 30 минг нафари хорижлик мухлислар бўлиши кутилмоқда.

Маҳаллий ташкилий қўмита бошлиғи Майкл Браун маълумот беришича, мусобақани ташкил этишга 240 миллион доллар сарф қилинади. Чипталар савдосидан эса 20 миллион доллар даромад олинади.

Манба: www.afr.com/
Киритилди: 10:54, 31.12.2014.
Ўқилди: 5284 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик