Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

ЎФФ Президенти Мираброр Усмоновнинг Янги йил табриги

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва шахсан ўз номимдан спортдаги барча ишчи ва мутахассислар, спортчилар, мураббийлар, фахрийлар ва футбол ишқибозларини кириб келаётган Янги 2015 йил билан табриклайман.

Тугаб бораётган йил футболимизда эсда қоларли даврлардан бири бўлди. Зеро, айнан шу вақт мобайнида Бухоро, Жиззах, Фарғона ва Наманганда жами 5 та янги футбол стадионининг қурилиш ва реконструкция ишлари якунига етказиди. Шу тариқа, Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш дастури доирасида мамлакат бўйлаб қурилиши ҳамда қайта таъмирланиши керак бўлган 10 та стадионнинг барчаси тайёр бўлди.

Ўтиб бораётган «Соғлом бола» йилида мамлакатнинг турли чеккаларида болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш ривожлантириш мақсадида юзлаб янги футбол майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг спортдаги, шу жумладан футболдаги фаоллиги янада ошди. Бўш вақтида дўстлари ва танишлари билан футбол ўйнайдиганлар янада кўпайди.

Тугаб бораётган йил, шунингдек, халқаро майдонларда ҳам терма жамоаларимиз учун салмоқли йил бўлди. Вьетнамда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалларини қўлга киритди. 19 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Мьянмадаги Осиё чемпионатининг ярим финалига чиқиб, 2015 йилда Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

2014 йилда Ўзбекистон футболи тарихига алоҳида битиклар билан кирадиган бўлди. 16 ва 19 ёшгача бўлган қизлардан иборат Ўзбекистон аёллар терма жамоалари мамлакатимиз футболи тарихида биринчи марта ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал қисмига йўл олди.

2014 йил Ўзбекистонда жисмония тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш йўлида амалга оширилган катта ишлар муваффақият гарови эканлигини яна бир бора кўрсатиб берди. Кириб келаётган 2015 йил эса бизга янги футбол байрамларини тайёрлаб турибди. Улардан бири 9 январда Мельбурнда бошланадиган Осиё Кубоги, май-июнь ойларида Янги Зеландияда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, футзал бўйича Осиё чемпионати, қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари ана шулар жумласидандир. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонлик футболчиларга ушбу мусобақаларда маҳорат ва иқтидорлари, ғалабага бўлган хоҳиш ва истакларини намойиш этишларини, мураббийлар эса ўз тарбияланувчиларини мусобақага энг яхши спорт формасида олиб боришларини тилайман.

2015 йилда биз ФИФА, ОФК ва ЎФФ тақвимига киритилган йирик мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз. Футбол инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишларимизни давом эттирамиз ва мен аминманки, бу ишлар муштараклик билан, биргаликда ва ҳамжиҳатликда амалга оширилганлиги учун ҳам яхши самара беради. Бизнинг Ўзбекистон эса яна бир бора баркамол авлодни тарбиялаётган ҳақиқий спорт мамлакати эканлигини намойиш этади.

Азиз дўстлар! Жисмония тарбия ва спорт кириб келаётган янги йилда ҳам ҳаётингизнинг ажралмас қисми бўлиб қолишини тилайман. Футбол ўйнанг, футболни севинг ва бизнинг футболчиларимизни қўллаб-қувватланг. Барчангизга орзуларингиз рўёбини, ижодий ва касбий ишларингизда омад ва муваффақиятлар эришишингизни, шунингдек, соғлик-саломатлик, оилавий фаровонлик ва бахт тилайман.

Доимо сизнинг,

Мираброр Усмонов
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти

   
Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 12:12, 31.12.2014.
Ўқилди: 6435 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.